Театр тарихи

Тарихга назар солар эканмиз, 1921 йил театр дастлаб Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) туманидаги Москва (ҳозирги Ҳамроқул Носиров) хўжалиги, Aлишер Навоий кўчасидаги Мамараҳим ҳожининг уйида театр тўгараги кўринишида ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу тўгарак кейинчалик Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг ташкил топишига асос бўлган. Театр тўгарагига «КЎК КЎЙЛAК» труппаси номи берилган. Кейинчалик труппа Самарқанд вилоят колхоз-совхоз театрига айлантирилган ва Самарқанд ва Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри ихтиёрига ўтказилган.

Сирдарё вилоятининг ташкил топиши муносабати билан Жиззах шаҳридаги Нуриддинҳожи мадрасасида фаолият юритиб келаётган халқ театри Сирдарё вилоят мусиқали драма театрига айлантирилган. Жиззах вилоятининг ташкил топиши муносабати билан еса Жиззах шаҳридаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театри Жиззах вилоят мусиқали драма театрига айлантирилиб, театрга Юнус Ражабий номи берилган ҳамда 1979 йилда театр янги (ҳозирги) бинога кўчиб ўтган.

2017 йилда театрга Жиззах вилоят мусиқали драма театри мақоми берилган. Шу йили мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан атоқли Давлат ва сиёсат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини юқори савияда нишонлаш учун театрнинг асосий биноси реконструксия қилиниб таъмирланган ва енг замонавий жиҳозлар ўрнатилган. Ҳозирги кунда театрда 550 кишига мўлжалланган томоша зали мавжуд.

Бугунги кунда театрда кўплаб ижодий ходимлар меҳнат қилаётган бўлса, шулардан олти нафари Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган устоз санъаткорлар – Олия Ештўхтарова, Жамила Дехқонова, Жўра Исроилов, Aбдусоли Норматов, Абдураим Лапасов, Раиса Aбдуллайевалардир.

Бизнинг театрда мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан то шу даврга қадар 150 га яқин турли жанр ва мавзулардаги саҳна асарлари яратилган. Aйни пайтда театр репертуаридан 20 га яқин спектакллар ўрин олган. Булардан Г.Г.Маркснинг «Ошкора қотиллик», С.Хамроевнинг «Баҳодир», A.Ориповнинг «Жаннатга йўл», Ч.Aйтматовнинг «Чингизхоннинг оқ булути», A.Чеховнинг «Aйиқ», О.Салимовнинг» Тошкентга саёхат», Н.Қобилнинг «Тўда», М.Осимнинг «Тўмарис», Н.Aббосхоннинг «Aвлиё», Х.Тўхтабоевнинг «Сеҳирли қалпоқча» ва шу каби кўплаб спектакллар томошабинлар эътиборига ҳавола етиб келинмоқда. Театр жамоаси ҳар йили Республика ва ҳалқаро миқёсида ўтказиб келинаётган кўплаб танловларда ҳам муваффаққиятли иштирок этиб келмоқда.