Обуна бўлинг RSS or Email
» » ФРАНЦИЯЛИК МЕҲМОНЛАР ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ МАДАНИЯТ МАСКАНЛАРИДА

ФРАНЦИЯЛИК МЕҲМОНЛАР ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ МАДАНИЯТ МАСКАНЛАРИДА

Франциянинг Ўзбекистон элчихонаси олий таълим муассасалари билан ишлаш бўйича аташеси Сафий Жиндт бошчилигидаги Франция делегацияси Жиззах вилоят мусиқали драма театрида бўлди.
 
Меҳмонлар даставвал театр ҳовлисида ўзбекона удумга кўра нон ва миллий ширинликлар билан кутиб олиндилар.
 
Шундан сўнг салкам 40 йил муқаддам қурилган санъат иншоотининг кишиларга завқ берувчи ичкари қисми, миллий ҳунармандчиликнинг нодир тури бўлган ганжкорлик билан безатилган бино деворлари, шифтлари ва уларга ўрнатилган беллур қандиллар, меҳмонхоналар  ва энг асосий томошабинлар учун яратилган томоша залидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Театр ижодий жамоасининг жаҳон классик асарларидан бири ҳисобланган Габриэл Гарсия Маркеснинг “Ошкора қотиллик” трагедияси устида олиб борилаётган репетиция жараёни билан танишдилар ҳамда актёрлар билан суҳбатда бўлдилар.
-Биз Франциянинг турли олий ва профессорларидан иборат делегация аъзолари билан Жиззах вилоятида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликдаги ўзаро тажриба алмашиш, соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалалари билан ўртоқлашиш бўйича анжуманда иштирок этиш учун бир неча кунга ташриф буюрган эдик. Тўғриси, ташрифимиз давомидаги энг ёрқин ва таассуротларга бой учрашув айнан сизнинг театрингизда бўлиб ўтди. – деди С.Жундт.
- Театр чинакам санъат саройи экан. Бу ерда оддий томошабин учун яратилган шароитлар, актёрларнинг ижод қилиши учун қулайликларнинг  барчаси тақсинга сазовор. Жамоага ижодий баркамоллик тилаган ҳолда, умид қиламизки, маданият ва санъат соҳасида ҳамда давлатларимиз, миллатларимиз ўртасидаги алоқалар ривожланаверади.
Шундан сўнг меҳмонлар театрнинг мартабали меҳмонлар учун “Тилаклар китоби”га самимий сўзлари битилган дасхатларини қолдиришди.
Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур учрашув давомида янабир аҳамиятга молик тадбир ташкил этилди, яъни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Бадиий ҳаваскорлик жамоалари”  мавзуидаги энг яхши асарлар анъанавий вилоят кўрик-танлови жорий йилда илк маротаба театр ҳовлисида 25 июндан 2 июлга қадар, кечки салқин, кишилар ишдан кейин ором оладиган паллада, 19:00 дан 22:00 га қадар ўтказиб келинмоқда. Франциялик меҳмонларнинг ташрифига айни шу санъат байрами тўғри келиб, хорижлик илмий ходимлар жиззахлик санъат ихлосмандларининг чиқишларини мароқ билан томоша қилдилар. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам сўзга чиқиб, бу ерда олган таассуротлари, ҳақиқий миллий санъатимизга ошно бўлганликларини таъкидлашди.
  
  
Турли миллат вакиллари – тожик, қирғиз ва қозоқ халқларининг ўзбеклар билан дўст ва иноқ бўлиб яшаётганнини, бундай танловларда ўз санъатини намойиш этиб, шўх-шодон байрам қилаётганидан тўлқинланиб, рақсларга тушдилар.
 
Шунингдек, меҳмонлар Шароф Рашидов музейига саёҳат уюштириб, Музейда Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон равнақи учун қилган ишлари, ижоди ва фаолияти ҳақида танишди, айниқса меҳмонларга Шароф Рашидовнинг адабиётга ва санъатга қўшган ҳиссаси, унинг асарлари ҳамда хорижий сафарлари, жумладан Хиндистон сафари таасуротлари асосида ёзилган “Кашмир” қўшиғи асари ҳамда унинг таржималари меҳмонларда  катта таассурот қолдирди.
   
 
 
Нодира Алимова
Вилоят мусиқали драма
театри раҳбарискачать dle 12.0
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

banner125x125 banner125x125