Обуна бўлинг RSS or Email
» » Жиззах вилоятида “Жаннатга йўл” спектакли намойиш этилмоқда

Жиззах вилоятида “Жаннатга йўл” спектакли намойиш этилмоқда

  • Жиззах вилоятида “Жаннатга йўл” спектакли намойиш этилмоқда

Куни кеча Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳамда Жиззах шаҳар Олмазор МФЙйиғини ўртасида маҳалла аҳолиси, айниқса, уй бекалари ҳамда ёшларни театр томошаларига кенг жалб этиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.

Яқинда маҳалла аҳолиси ота-онани рози қилиш, дўстга садоқат, меҳр ва оқибат каби улуғ инсоний фазилатларни шакллантиришга, эзгу ишларга чорлашга қаратилган А.Орипов асари асосида театр бош режиссёри Илҳом Норматов томонидан саҳналаштирилган “Жаннатга йўл” спектаклини томоша қилиш учун театрга ташриф буюрди. Шуниси эътиборлики, театр томошасига кам таъминланган оила аъзолари, шунингдек, Жиззах шаҳрида жойлашган “Меҳрибонлик уйи”нинг ўқувчи-ёшлари бепул таклиф қилинди.

Кекса онахонлар, уй бекалари ҳамда ёш томошабинларда мазкур драматик асар катта таассурот қолдирди.
-Театр санъатининг тарбиявий аҳамияти катта экан. - дейди “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси О.Нишонова - биз келгусида ҳам бу борадаги ишларни давом эттирсак, одамларимизни кўпроқ маданият ва санъат даргоҳларига, айниқса, театрларга тез-тез ташрифларини уюштирсак, маънавиятимизни, маданиятимизни юксалтиришга, кўплаб муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади.
Театр томошалари кўчма тарзда маҳалла ва таълим даргоҳларида давом этмоқда.скачать dle 12.0
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

banner125x125 banner125x125