Обуна бўлинг RSS or Email
» » Тўда драмаси Жиззахлик ёшлар нигоҳида

Тўда драмаси Жиззахлик ёшлар нигоҳида

  • Жиззах вилоят мусиқали драма театрида  “Тўда” спектакли намойиш этилди

Жорий йилнинг май ойида Жиззах вилоят мусиқали драма театри жамоаситомонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятнинг барча туманларидаги, айниқса, чекка қишлоқлардаги мактаб ўқувчиларини театр санъатидан баҳраманд этиш, уларнинг бу соҳага қизиқишларини ошириш учун жойларда театр томошалари ташкил этилмоқда.

Вилоятнинг Пахтакор туманида ҳамда Акмал Икромов маданият марказларида уч кун давомида, шунингдек, Ғаллаорол туманидаги тиббиёт коллежи залида икки маротаба ёшларни гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашга чорловчи Н.Қобул асари асосида, театр режиссёри И.Норматов томонидан саҳналаштирилган “Тўда” номли спектакль намойиш этилди. Спектаклни Ҳ.Маҳмудов, Д.Норматов, Г.Ғаниева, Р.Шарипова сингари театрнинг ёш истеъдодли актёрлари маҳорат билан ижро этдилар.

Мазкур драматик асарни ўқувчи-ёшлар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.скачать dle 12.0
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

banner125x125 banner125x125