Обуна бўлинг RSS or Email
» » Жиззах вилоят мусиқали драма театри М.Раҳматова хонадонига ташриф буюрди

Жиззах вилоят мусиқали драма театри М.Раҳматова хонадонига ташриф буюрди

  • Жиззах вилоят мусиқали драма театри  М.Раҳматова хонадонига ташриф буюрди

9 май - “Хотира ва қадрлаш куни”муносабати билан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” ва “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида Жиззах вилоят мусиқали драма театри томонидан хотирлаш ҳамда узоқйиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийларҳолидан хабар олинди.

82 ёшни қаршилаётган Мавжуда Раҳматова ҳам ана шундай фахрий санъаткорлардан. М.Раҳматова узоқ йиллар, 1955 йилдан 1995 йилга қадар, қарийиб 40 йил давомида меҳнат қилганлар. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин 1992 йилда театр бўйича дастлабки “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони ҳам айнан М.Раҳматовага берилгани бежизга эмас!

Байрам муносабати билан, театр ходимларининг ташрифидан фахрий санъаткор ўз қувончини яширолмади. Шукроналик ҳислари билан дуога қўл очиб, кексалар, айниқса, эл хизматига камарбаста бўлганлар қадрланаётган юртга кўз тегмасин, дея ўз миннатдорчиликларини билдирди.скачать dle 12.0
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

banner125x125 banner125x125