Обуна бўлинг RSS or Email
» » Жиззах вилоят мусиқали драма театри Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида

Жиззах вилоят мусиқали драма театри Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида

  •  вилоят мусиқали драма театри Қозоғистоннинг Шымкент шаҳрида

Азал-азалдан ўзбек-қозоқ халқлари дўст-иноқ бўлиб, яқин қўшничилик ва қардошлик ришталарини боғлаб келишган.
Бу қовму-қариндошлик алоқалари, айниқса, кейинги йилларда юқори босқичга кўтарилди.

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили кенг нишонланган бўлса, жорий йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан, мамлакатларимиз ўртасида ҳар томонлама, жумладан, маданият ва санъат соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Яқиндагина Қозоғистон Республикаси Шымкент шаҳар ўзбек драма театри ижодий жамоаси Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳар ва туманларида гастроль сафарларида бўлиб қайтишди.

Ўзаро ижодий алоқа ўрнатилиши муносабати билан, бугун Жиззах вилоят мусиқали драма театрининг бир гуруҳ ижодий ходимлари Ў.Ҳошимовнинг “Тўйлар муборак” асари асосида театр режиссёри У.Нурматов томонидан саҳналаштирилган комедия билан Шымкент шаҳрида ижодий сафарда бўлди.

Театр жамоасини Қозоғистон Республикаси ўзбеклари этномаданий бирлашмаларининг "Дўстлик" ҳамжамияти раиси, Шымкент шаҳар ўзбек драма театри директори Икромжон Ҳошимжонов бошчилигидаги мезбонлар хурсандчилик билан кутиб олишди.

Томоша аввалида сўзга чиққан Қозоғистон Республикаси Шымкент шаҳар маданият тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдужаббор Сакинов, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси, Шымкент шаҳар ўзбек драма театри директори Икромжон Ҳошимжонов ҳамда Жиззах вилоят мусиқали драма театри директори Нодира Алимовалар давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларнинг юксак даражага кўтарилганини, бу каби ижодий учрашувлар эса элларни ва дилларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Спектаклга ташриф буюрган сайрамликлар комедия асарни кўтаринки кайфият билан томоша қилдилар. Шундан сўнг, Қозоғистон Республикаси Шымкент шаҳар маданият тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси, "Дўстлик" ҳамжамияти ҳамда Шымкент шаҳар ўзбек драма театри томонидан жиззахлик театр ходимларига маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун фахрий ёрлиқлар топширилди.

 - Халқимизнинг тўй олди ширин ташвишлари ва айни пайтдаги машмашалари жой ва чегара танламас экан – дейди томошабинлар номидан сўз олиб, ўз ҳис-ҳаяжонларини билдирган Фароғат ҳожи она, - асардаги воқеа ва ҳодисалар бизнинг Шымкент тарафлардагига ўхшаркар. Аммо, ибрат олиб, тегишли хулоса чиқарса арзийдиган томонлари кўп экан. Шундай гастроль сафарлари билан ўзбекистонлик санъаткорлар тез-тез келиб туришларини чин дилдан хоҳлардик.

Жиззахлик театр ижодий жамоаси шу куни муқаддас қадамжолар маскани ҳисобланмиш Сайрам даҳасидаги Аҳмад Яссавийнинг ота-оналари, Иброҳим ота ва Қорасоч она ва бошқа мақбаларни зиёрат қилдилар.
Гастроль сафари яна икки кун давомида Шымкентнинг Қорабулоқ ҳамда Туркистон вилоятининг Кентов шаҳарларида давом этади.скачать dle 12.0
Комментариев пока еще нет. Вы можете стать первым!

Добавить комментарий!

banner125x125 banner125x125