❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-112-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Юртимиз бўйлаб ижодий сафарлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат академик мусиқали театри ижодий жамоси Жиззах вилоятида ижодий сафарда бўлишди. Дастлаб мехмонларни вилоят мусиқали драма театри жамоаси кўтарингки руҳда мусиқий садолар остида кутиб олишди. Шундан сўнг меҳмонлар томонидан вилоят аҳолиси ва ўқувчи ёшлар учун концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида Қорақолпоқ маданиятига ҳос куй қўшиқлар ва рақслар ижроси томошабинларга кўтарингки кайфият улашди.
✍️ Миржалол Шайзаков Жиззах вилояти мусиқали драма театри актёри